Ана холос! Германиялик фельдшер 100 нафар беморни шуҳратпарастлиги сабаб ўлдирди

Ана холос! Германиялик фельдшер 100 нафар беморни шуҳратпарастлиги сабаб ўлдирди

Германиялик собиқ фелдшер Нильс Хегель суд эшитуви давомида 100 нафар беморни ўлдиргани юзасидан қўйилган айбни тан олди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Прокуратура уни Ольденбург шаҳридаги клиникада 36 нафар ва Делменхорст шаҳридаги клиникада яна 64 кишини ўлдирганликда айбламоқда. Қурбонларнинг энг кичиги 34 ёшда, энг кексаси 96 ёшда бўлган. Тергов талқинига кўра, Хегель беморларни шуҳратпарастлик ва ўз ҳамкасблари олдида мақтаниш истаги сабабли ўлдирган.

Хегель бир умрлик қамоқ жазосини ўтамоқда. Жазо 2015 йилда тайинланган, у олти кишини ўлдирганликда айбдор деб топилган, бироқ у ўша вақтда 30 та қотилликни норасман тан олган.

Иккита қотиллик учун биринчи жазо 2008 йилда белгиланган, ўшанда қамоқ муддати етти ярим йилни ташкил қилган. Унинг жиноятлари тасодифан фош бўлган — фельдшернинг ҳамкасбларидан бири унинг беморга кучли таъсир қилувчи препарат юбораётганини кўриб қолган.

Daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!