Ана холос! Германияда 50 та Қуръони Карим йиртиб ташланди

Ана холос! Германияда 50 та Қуръони Карим йиртиб ташланди

Ўтган ҳафта охирида Германиядаги иккита масжидга ҳужум уюштирилди.  Бремен шаҳридаги Раҳмон масжидида 50 та Қуръони Карим йиртиб ташланган ва ҳожатхонага ташлаб кетилган. Кассел шаҳрида эса масжид ойналарига тош отилган. Тошлар намозгоҳгача етиб кирган. ОАВнинг дастлабки маълумотларига қараганда, ҳужум номаълум шахслар томонидан амалга оширилган. 

Кассел Марказий масжидлар жамияти бошлиғи Сайфиддин Эрйўрукнинг айтишича,  босқинчилар масжид ойналарига тош отиб, синдирган вақтида ичкарида намозхонлар бўлмаган. Эрйўрук мазкур ҳолат бўйича шикоят қилганини маълум қилиб, айбдор тез фурсатдан топилиши кераклигини талаб қилмоқда. 

Кассел шаҳар ҳуқуқ-тартибот органлари мазкур ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишларини бошлаб юборган. 

Турк матбуотининг қайд этишича, ўтган йили ҳам ушбу масжидга “Курдистон ишчи партияси” террорчилик гуруҳи томонидан ҳужум уюштирилган. 

Бремендаги масжид эса асосан Афғонистон ва Покистон мусулмонлари тўпланадиган намозгоҳ саналади. Унда 50 га яқин Қуръони Каримнинг йиртиб ташланишини Христиан демократик бирлик партиясининг Бремен шаҳри  депутати доктор Ўғузхон Язичи шундай изоҳлаган:

“Ўтган ҳафта ёш мусулмон йигитнинг пичоқлаб кетилиши билан боғлиқ хабар тарқалганди. Энди эса Қуръони Карим таҳқирланганини эшитиб турибмиз. Бременлик мусулмонлар жуда асабий ҳолатда. Бундан чиқди синагоглар каби масжидлар ҳам давлат томонидан муҳофазага олиниши керак”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!