Ана холос! Фуқаролар соғлигини авайлаш учун интернет нархи икки баравар қимматлашди

Ана холос! Фуқаролар соғлигини авайлаш учун интернет нархи икки баравар қимматлашди

Тожикистон ҳукумати интернет ва мобил алоқа нархини икки баравар оширди. Мамлакат алоқа хизмати раиси Илҳом Атоевнинг таъкидлашича, ҳукумат фуқароларнинг соғлигини ўйлаб шундай қарорга келган. Бу ҳақда xabar.uz хабар тарқатди.

Интернет нарҳи ошгандан сўнг одамлар ундан ақл билан фойдалана бошлайдилар. Камроқ ўйин ўйнашади ва кўзни эҳтиёт қилиб, соғликни ўйлайдилар. Ёшларга эътибор беринг, улар бошини эгганча, ҳар доим интернетда ўтиришади , дейди Атоев.

Шу билан бирга мутасадди интернет нарҳи ошгандан сўнг одамлар кўпроқ китоб ўқиб, бир-бири билан мулоқот қилишига умид билдирган.

Тожикистонда мобил алоқа ва интернет учун янги тариф кеча, 18 апрелдан амалга кирган. Нархлар деярли икки баравар ошган. Агар илгари бир гигабайт учун тожикистонликлар 30-35 сомони (3,5 доллар) тўлаган бўлса, ҳозир 63 сомонига (6,7 доллар) кўтарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!