Ана холос! Фарғонада пистолет сотишаётган экан

Ана холос! Фарғонада пистолет сотишаётган экан

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 7 сентябрь куни Фарғона вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида 59 ёшли С.А. бир дона 1954 йилда ишлаб чиқарилган Макаров пистолетини ўқларсиз сотаётган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!