Ана холос! Энди ёшлари ҳарбийга бормаган қишлоққа электр берилмайди

Ана холос! Энди ёшлари ҳарбийга бормаган қишлоққа электр берилмайди

Тожикистон жанубидаги Лахш туманида туман раҳбарлари томонидан ёшларни Қуролли кучлари сафига жалб этишнинг янги йўли ўйлаб топилди.

Унга кўра, раҳбарлар ҳарбий хизматга чақирув режасини бажармаган қишлоқларни то фарзандларини хизматга жўнатмагунча электр энергиясисиз қолдиришга қарор қилишди.

"Ўн кунки, электр энергиясидан маҳрум қилишди. Туман маъмуриятидан, агар армияга битта йигитни жўнатмасак, чироқ бўлмаслигини очиқчасига айтишди", – дейди исмини ошкор қилишни истамаган Сурхоб жамоатининг Қушағба қишлоғида яшовчи фуқаро.

Унинг айтишича, худди шундай ҳолат туманнинг Майдонтерак ва Оқсой қишлоқларида ҳам кузатилмоқда – бу қишлоқларда ҳам чақирув режаси бажарилмаган.

Туман электр тармоғи ходимларидан бири Қушағба қишлоғида чироқ Лахш туман маъмурияти раҳбарининг топшириғига кўра ўчирилганини тасдиқлади.

Маълум бўлишича, ҳарбий хизматга чақирув кузги режасига кўра, Қушағба қишлоғидан атиги бир йигит чақирилиши керак. Қушағбада юзга яқин оила истиқомат қилади. Аммо қишлоқ аҳолисининг айтишича, аслида ҳарбий хизматга борадиган бирорта ҳам йигит йўқ – уларнинг ҳаммаси ё олий таълим даргоҳида ўқимоқда, ё пул топиш мақсадида Россияга кетган.

Тожикистонда амалда бўлган “Ҳарбий хизмат ва умумий ҳарбий мажбурият тўғрисида”ги қонунга кўра, 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган соғлом эркаклар армияга чақирилади. Кузги чақирув мамлакат президенти фармони асосида 1 октябрда бошланди ва ноябрь ойининг охирига қадар давом этади.

Manba: turon24


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!