Ана холос, энди йиғлашни ҳам ўргатишяпти. Лекин нега?

Ана холос, энди йиғлашни ҳам ўргатишяпти. Лекин нега?

Японияда ишчи-хизматчилар ва ўқувчиларда руҳий чарчоқ, зўриқишларни олдини олиш мақсадида мактаб ва компанияларда кўз ёши тўкишни ўргатувчи тренинглар ташкил этилмоқда ва улар тобора оммалашаётир.

"Uza.uz"нинг “The Japan Times”га таяниб ёзишича, ана шундай машғулотларни олиб бораётган ўрта мактабнинг собиқ ўқитувчиси Хидефуми Ёшида ўз тингловчиларига кўз ёши тўкишнинг инсон саломатлигига ижобий таъсири, хусусан йиғи ёрдамида руҳий зўриқишни бартараф этиш мумкинлигини уқтириб келади. 

Хидефуми Ёшиданинг фикрича, ҳиссиётли фильмлар, қайғули мусиқалар ва китоблар кўмагида келган кўз ёшлари инсонга кулгу ёки уйқудан кўра кучлироқ руҳий ором бера олади. 

“The Japan Times”нинг эслатишича, 2015 йилда кучга кирган қонунга кўра, Японияда меҳнат жамоаси 50 кишидан ошмаган компаниялар ўз ишчи-хизматчиларини стресс тестларидан ўтказиб туриши мажбурий ҳисобланади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!