Ана холос! Энди хоразмликлар ўз уйларига киришлари учун 10 000 сўм тўлашадими?

Ана холос! Энди хоразмликлар ўз уйларига киришлари учун 10 000 сўм тўлашадими?

Хиванинг Ичанқалъага кириладиган қадимий дарвозаларига турникет ўрнатилди, деб хабар берди Anhor.uz . Энди Ичанқалъага кириш учун 10 минг сўм тўлаш керак.

Хабарда айтилишича, бу сайёҳлик тушумини ошириш мақсадида қилинган, бироқ маҳаллий аҳоли бундан катта зарар кўрмоқда. Шу билан бирга, музей-қўриқхона илмий котиби Дилмурод Бобожонов Ичанқалъанинг туб аҳолиси шаҳарнинг ажралмас қисми эканлиги ва улар кўчирилмаслигини маълум қилган.

Ичанқалъада яшовчи нафақахўрлардан бири шундай дейди: Мен Ота дарвоза дан ҳар куни икки марта ўтишимга тўғри келади. Агар ҳар ўтганимда 10 минг сўмдан тўласам, пенсиям ҳам етмай қолади .

Улардан яна бири 10 минг сўм тўламаслик учун Ичанқалъа ичидаги уйига айланма йўллар билан боришга мажбур бўлаётганини айтган.

Орқа тарафдан бепул кирса бўлади, лекин узоқроқ. Ота дарвозаъдан ўтса пул тўлаш керак. 25 минг сўмлик билетлар ҳам бор, уни тўлаб кирсангиз, музейлар бепул бўлади. Ичанқалъада яшайдиганлар учун қийин бўляпти, уйимизга киришимизни пуллик қилиб қўйишди , деган у.

Музей ходими эса бу сайёҳлардан тушумни ошириш учун қилингани, аҳоли бошқа томондан айланиб кириши мумкинлигини айтган. Шунингдек, кейинчалик Ичанқалъада яшовчи аҳоли учун доимий билет бериш режалаштирилаётганини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!