Ана холос! Энди ухлаганлик учун қўшимча маош тўланади

Ана холос! Энди ухлаганлик учун қўшимча маош тўланади

Япониядаги Crazy номли компания соғлом уйқу учун ходимларга қўшимча маош тўлашга қарор қилди. 

“Тизим шундай тузилганки, ходим ҳафтанинг беш куни давомида кунига олти соатдан кўпроқ вақт ухласа компания унга тўлов тўлайди. Бир бал бир иенга тенг. Беш кунлик тўлиқ уйқу учун ходим 500 балл олади, 6 кун учун – 600 балл ёки иен. Агар ҳафта давомида у кунига олти соатдан кўп вақт ухласа - бирдагига 1000 балл олади. Бир ой давомида соғлом уйқу тизимига риоя қилган ходимларга 100 иен миқдорида қўшимча бонус тўлов тўланади. Шу тариқа бир ойда 5000 иен (50 доллар) атрофида қўшимча маош ишлаб топиш мумкин”, - деди Гораи.

Crazy компанияси 2012 йилда ташкил топган. У тўй маросимларини ўтказишга ихтисослашган.

Ходимлар соғлиғини химоя қилиш компаниянинг асосий тамойили бўлиб қолди.

“Биринчи навбатда ходимларга  бепул тушлик йўлга қўйилди. Бунинг учун таом пишириш учун махсус жамоа тузилди. Бу жамоа соғлом таом пишириш бўйича иш олиб боради. Бизда овқатланиш, дам олиш ва ҳаракатланиш зарурлигидан келиб чиқилади. Ҳозир бир иккинчи босқичга ўтдик – ходимларнинг хордиқ чиқаришларини қўллаб-қувватлаш. Компаниянинг биринчи навбатдаги истиқболида соғлиқ, иккинчи ўринда – иш жойида ўзаро муносабат, учинчи ўринда – иш мазмунли бўлиши керак, тўртинчи ўринда – ҳалол иқтисодий фаолият”, - деб таъкидлади компания ходими.

Ҳозирги вақтда соғлом уйқу учун олинган балларни кафе ва ошхонамизда харид қилиш мумкин.

“Қўшимча баллар учун корпоратив кафе ва ошхонамизда турли пишириқлар, енгил таом ёки нотушта харид қилиш мумкин”, - деб қўшимча қилди Горай.

Компания тизими мобил дастур асосида ишлайди. Дастур инсон ҳаракатини қайд этиб боради. Агар ходим ухламасдан тинч ётса ҳам уйқу сифатида инобатга олинади. Ушбу дастур уйқу даражасини ҳам аниқлай олади. Барча маълумотлар компаниянинг бошқарув марказига юборилади. У ерда ҳисоб-китоб қилиниб, балларга айлантирилади.

Китасато университети олимлари ҳисоб-китобларга қараганда, Япония иқтисодиёти ҳар йили уйқусизлик билан боғлиқ муаммолар туфайли 3,5 триллион иен (тахминан 31 миллиард доллар) маблағ йўқотади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!