Ана холос! Чилонзорда «Ласетти» ҳайдовчиси инспекторни атайин уриб кетди

Ана холос! Чилонзорда «Ласетти» ҳайдовчиси инспекторни атайин уриб кетди

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани профилактика инспектори 13 июнга ўтар кечаси ўз ҳудудини текшириб юрган вақтда, таҳминан тунги соат 01.30да йўл четида турган «Ласетти» автомобилини кўради. Унинг ичида нотаниш икки шахс ўтирган бўлган.

Инспектор уларнинг шахсини аниқлаш мақсадида шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатишни сўрайди. Аммо ҳайдовчи ҳуқуқ-тартибот ходимининг талабига бўйсунмасдан, машинани ҳаракатга келтиради. Инспектор текширишдан бўйин товлашни тўхтатиш мақсадида автомобил олдига туриб олган. Аммо ҳайдовчи ҳаракатни давом эттиргач, ўзини сақлаш мақсадида капот устига чиқиб олишга мажбур бўлади.

Автомобил шу ҳолатда бироз йўл юргандан сўнг инспектор сакраб тушиб қолишга муваффақ бўлади, «Ласетти» автомобили эса тезликда кўздан йўқолади. Аммо қисқа вақт давомида қидирув самарали амалга оширилди ва ҳайдовчи ҳамда йўловчи қўлга олинди. 

Текшириш асносида ҳайдовчи 37 ёшли Соҳиб. Х экани, йўловчи эса 18 ёшли Алена К. экани аниқланган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам психотропик дори воситалари таъсирида бўлгани суд-медицина экспертизаси томонидан маълум қилинди.
Айни вақтда ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!