Ана холос! Бразилия коронавирус бўйича статистикани янгиламай қўйди

Ана холос! Бразилия коронавирус бўйича статистикани янгиламай қўйди

Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус бўйича маълумотларни бермай қўйгач, дунё бўйича коронавирус бўйича статистикани бериб борувчи АҚШнинг Жон Ҳопкинс университети 6 июнь куни Бразилия бўйича маълумотларни ўз сайтидан ўчириб ташлаган. Университетда таъкидланишича, охирги 24 соат ичидаги камайтириб берилган маълумотларни эълон қилишдан маъно йўқ.

Бироқ кейинроқ Бразилия бўйича маълумотлар сайтга қайтарилган. Унга кўра, айни вақтда Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 645771 нафарни ташкил қилмоқда. 

Бразилия президенти Жаир Болсонару ҳукуматнинг Бразилияда коронавирус эпидемияси кўламлари ҳақидаги расмий маълумотларни қисман яшириш қарорини қўллаб-қувватлаган.  

Болсонару "Twitter"да соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус тарқалиши ўчоқларини аниқлаш ва эпидемияга қарши кейинги стратегияни белгилаш учун коронавирус бўйича статистикани йиғишни оптималлаштиришини маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, ҳозирги маълумотлар мамлакатдаги вазиятни акс эттирмайди. Статистикада хатоликлар бўлмаслиги учун вирусга чалинганлар сони аввалгидек маҳаллий вақт билан соат 17 дан 19 гача эмас, балки 22да эълон қилинади.

6 июнда Болсонару Бразилия АҚШ ортидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини тарк этиши мумкинлигини айтганди. Унинг таъкидлашича, бу ҳолат агар ЖССТ “соғлиқни сақлаш борасида Бразилияга нима қилишни ўргатса” юз бериши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!