Ана холос! Бангладешлик чақалоқ кўмиш олдидан тирилди

Ана холос! Бангладешлик чақалоқ кўмиш олдидан тирилди

Бангладеш пойтахти Даккада ғайриоддий ҳодиса юз берди: шифокорлар ўлдига чиқарган чақалоқ дафн қилинишидан бир неча дақиқа олдин “тирилди”. Бу ҳақда Dhaka Tribune нашри хабар бермоқда. 

“Чақалоқнинг тирик қолгани мўъжиза бўлди, энди унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳам мўъжиза керак, – деди Даккадаги Тиббиёт коллежи шифохонаси вакили Маниша Банаржи. – Юртимизда 28 ҳафталик туғилган чақалоқларни асраб қолиш жуда қийин, бу чақалоқ эса 26 ҳафталик туғилган. Бор кучимиз билан уни асраб қолишга уриняпмиз. Унинг аҳволи олдингидан яхшироқ, лекин ҳали ҳам хавф остида”. 

Маълум бўлишича, чақалоқ шу шифохонада дунёга келган. Ходимлар унинг ҳолатини 45 дақиқа кузатишгани, юраги юрмагани учун тирик эмас, деган хулосага келишгани айтилмоқда. 

Касалхона ходимлари чақалоқни бўшаган қўлқоплар қутисига солиб, отаси Ёсин Муллага тутқазишган ва Азимпурдаги қабристонга дафн этишни айтишган. Қабристон ишчилари эса чақалоқни арзонроқ қабристонга кўмишни маслаҳат беришган. 

Ёсин айтилган манзилга бориб, дафн харажатларини келишади. Қабр тайёр бўлаётганда қути қимирлагани сезилади. “Мен қутини очиб, чақалоғим тирик эканлигини кўрдим. Қизим ҳаракатланиб, оғзини очаётган эди”, – дейди ота. 

У чақалоқни кўтариб касалхонага қайтиб келган, бироқ уни қабул қилишдан олдин бир соат сарсон қилишган. 

Ҳолат юзасидан текширув бошланди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!