Ана холос! Балиқ Мудофаа вазирининг юзига “тарсаки туширди” (видео)

Ана холос! Балиқ Мудофаа вазирининг юзига “тарсаки туширди” (видео)

Ҳарбий машқлар пайтида Молдова Мудофаа вазири Александр Пинзар балиқ билан тўқнашди. Ушбу воқеа акс этган видеосини эса “Facebook”даги саҳифасига жойлаштирди.

Видеода Пинзарнинг очиқ люк билан зирҳли транспорт воситасида сув омбори бўйлаб юргани, шу пайтда бир нечта балиқнинг сувдан сакраб чиққани, улардан бирининг эса вазирнинг юзига “тарсаки тушириб”, зирҳли транспорт воситасининг ичига тушганини кўриш мумкин.

Вазирнинг ўзи видеони шарҳлар экан, ушбу воқеа унга ёқимли ва кулгили кўринганини айтган.

2020 йил март ойида Молдова мудофаа вазири сифатида иш бошлаган Пинзар фаолиятининг турли даврларида Жазони ижро этиш муассасалари бўлими, Жиноят полицияси бўлими, Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда Полиция Бош инспекциясини бошқарган.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!