Ана холос! БААдан қайтган ҳамшира 34 нафар беморга вирус юқтирган

Ана холос! БААдан қайтган ҳамшира 34 нафар беморга вирус юқтирган

Уляновск вилоятида, Бирлашган Араб Амирликларидан (БАА) Карсун туман касалхонасига қайтган ҳамшира ишга чиқди ва 34 нафар беморга вирус юқтирди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида хабар берилди.

Вазирлик, 10 март куни ҳамшира БААдан қайтиб келганида, коронавирус белгилари йўқлигини айтди. У чет элдан қайтганлиги ҳақида расмийларга хабар бермаган ва 13 март куни ишга чиққан. 30 мартда коронавируснинг биринчи аломатлари бошланганидан кейин у дастлабки синовдан ўтди, бу ижобий бўлди, деб ёзади РИА Новости.

2 апрел куни ҳамшира Марказий шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган ва 9 апрель куни вирусдан тузалиб, касалхонадан чиққан.

1 апрель куни Комидаги Эжвинск шифохонасида 14 кунлик карантин жорий этилди, чунки муассасада коронавирус инфекциясининг 55 ҳолати аниқланди. Бунда бош шифокор асосий айбдор деб гумон қилинмоқда — февраль ойи охирида унинг болалари Европа сафаридан қайтишган, аммо бу расмий тасдиқланмаган.

10 апрелда Уляновск вилоятида коронавирус инфекциясининг 40 ҳолати қайд этилди, иккита бемор даволанди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!