Ана холос! Аскар ҳарбий хизматдан қочиш учун 17 та тош ютди

Ана холос! Аскар ҳарбий хизматдан қочиш учун 17 та тош ютди

Тожикистонлик оддий аскар Отабек Ибрагимов ҳарбий хизматдан қочиш учун 17та тошни ютди. Бу ҳақда ҳарбий суд маълумотига таяниб, «Ахбор» янгиликлар сайти хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, Отабек Ибрагимов 2019 йил ноябрь ойида Турсунзода шаҳрига ҳарбий хизматга чақирилган. Бироқ ҳарбий хизмат шароитига чидай олмаган ва ундан қутулишни мақсад қилган йигит орадан 1,5 ой ўтгач, 7 та тошни ютиб юборган.

Шундан сўнг Тожикистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий шифохонасига ётқизилган. Даволаниш чоғида аскар яна 10 та тошни ютиб юборган.

Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 376-моддасига асосан, ўзига қасддан шикаст етказиш орқали ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, уруш шароитида эса 8 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Душанбе шаҳри гарнизони ҳарбий суди Отабек Ибрагимовни 376-моддада кўзда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!