Ана холос! Асал Шодиева “COVID-19"га чалинган беморларга ёрдам бериш мақсадида кўйлагини аукционга қўйди

Ана холос! Асал Шодиева “COVID-19"га чалинган беморларга ёрдам бериш мақсадида кўйлагини аукционга қўйди

Бу ҳақда актриса ўзининг “Инстаграм"даги саҳифасида эълон қилди ва кўйлак суратини жойлади.

“Мавжуд пандемия муаммоси туфайли саҳифамга ёрдам сўраб менга жуда кўп хабарлар келди!

Ҳақиқатан ҳам, ҳар бирингизга ёрдам беришни хоҳлайман! Менда эксклюзив либосимни ким ошди савдосига қўйиш ғояси бор эди, мақсадим уни маълум миқдордаги нархга сотиш, уни сотиб оладиган ҳар қандай қиз ҳам хайрия ишларида иштирок этади ва шу орқали пул эҳсон қилади. Асосийси, оқшом либосига эга бўлади...⠀

Кийим сотишдан тушган умумий маблағ пластик картага ўтказилади, сўнгра маҳаллий аҳоли ўртасида тақсимланади.

Онлайн аукцион савдосидан тушган маблағ муҳтож оилаларга ёрдам берадиган хайрия ишларига сарфланади...

Шунингдек, ёрдам беришни истаган ҳар ким пулни картага ўтказиши мумкин! Қанча миқдорда бўлишидан қатъи назар! Барчани бир-биримизга ёрдам беришга чорлайман!

Менимча, кўплаб оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларининг эксклюзив буюмларини хайр-эҳсон қилиш орқали ёрдам беришлари мумкин, шу билан биз бироз вақтгача ёрдамга муҳтож бўлганларга ёрдам берамиз! ⠀

Оқшом либосимиз С ҳажмли. Бўйининг баландлигидан қатъи назар озғин қизларимизга мос келади (кийим узунлиги баландликка қараб фарқ қилади)!

Бошланғич нархи 1 000 000 сўм (бир миллион сўм).

Либоснинг эгаси бошланғич миқдорида кийим сотиб олишга тайёр бўлган ёки бошланғич нархидан кўпроқ миқдорни таклиф қила оладиган қиз бўлиши мумкин...

Карта рақами - 9860 0901 0224 7906”.

Ана холос! Асал Шодиева “COVID-19"га чалинган беморларга ёрдам бериш мақсадида кўйлагини аукционга қўйди

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!