Ана холос! 3 ёшли машҳур модель қизалоқнинг онаси уни расмга тушишни хоҳламагани учун тепиб юборди (Видео)

Ана холос! 3 ёшли машҳур модель қизалоқнинг онаси уни расмга тушишни хоҳламагани учун тепиб юборди (Видео)

Хитойда уч ёшли модел қизалоқ Ниу Ниунинг онаси уни расмга тушишни хоҳламаганида тепгани акс эттирилган видео ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳсларга сабаб бўлди.

Бу ҳақда Daily Mail хабар берди. Маълум бўлишича, онага нисбатан зўравонлик бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, қизалоқ болалар кийимларини реклама қилади. Энг эътиборли томони у моделликни 6 ойлигидан бошлаган бўлиб, ҳар бир реклама қилган кийим учун 80-150 юан олади.

Аниқланишича, қизалоқ ўша куни жуда чарчаган ва расмни тушишни хоҳламаган. Онасига эса бу ҳолат ёқмай қизини ҳамманинг олдида тепган.

Фойдаланувчилар онанинг хатти-ҳаракатидан ғазабланишди. Ниу реклама қилган баъзи бир брендлар эса ўз сайтларидан унинг барча расмларини олиб ташлашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!