«Ана шундай имом қани, ана шундай подшоҳ қани?»

«Ана шундай имом қани, ана шундай подшоҳ қани?»

Миср подшоҳи Абу Мансур Тегин машҳур ҳанафий олими Имом ат-Таҳовий роҳимаҳуллоҳнинг хонадонларига ташриф буюрган экан.

"Мен Сизга қизимни бермоқчиман", дебди подшоҳ. У зот қабул қилмабдилар.

"Молга эҳтиёжингиз борми?" деб сурабди. Имом ат-Таҳовий роҳимаҳуллох мол-дунёга эҳтиёжи йўқлигини айтибди. Подшоҳ: "Сизга ер-мулк иқтоъ қилиб берайликми?, дебди. У зот қабул қилмабдилар. Шунда подшоҳ: "Мендан хоҳлаган нарсангизни сўранг", дебди.

Имом ат-Таҳовий роҳимаҳуллоҳ: "Бир гап айтсам, эшитасизми? Гапларимга қулоқ соласизми?" дебдилар. Подшоҳ у зотнинг гапларини тинглашни ва қулоқ солишини айтибди. Имом ат-Таҳовий роҳимаҳуллоҳ: "Динингизни сақланг, дин-диёнатни асранг! Токи, юртингизни ташлаб қочиб кетмайсиз. Ўлимдан олдин жонингизни дўзахдан қутқариш учун хайрли ишларни қилинг. Одамларнинг дод-фарёдидан сақланинг, зулм-ситамдан узоқ булинг!" деб маслаҳат берибди. Абу Мансур Тегин шундан сўнг Миср аҳолисига бирор марта зулм қилмаган экан.

Ана шундай имом қани, ана шундай подшоҳ қани!?

Ҳамидуллоҳ Беруний

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!