Ана бўлмасам! Хавфсиз оралиқ масофани сақлашга ёрдам берувчи пойабзал яратилди

Ана бўлмасам! Хавфсиз оралиқ масофани сақлашга ёрдам берувчи пойабзал яратилди

Инсонлар бутун дунёда ҳукм сураётган пандемия ва у келтирган оқибатларга имкон қадар мослашишга ҳаракат қилишмоқда. Шу хусусда руминиялик 55 ёшли этикчи Григор Луп пандемия сабаб ўрнатилган хавфсиз оралиқ масофани сақлашга ёрдам берувчи фойдали поябзал ихтиро қилди, дейди “xabardor.uz”.

Пойабзалнинг учи керакли ўлчамда узайган бўлиб, тўлиқ чармдан тикилган. Оёқ кийимнинг ўлчами европача шкала бўйича 75га тенг.

“Мен жамоат жойларида одамлар тўпланиб, хавфсиз масофага риоя қилишмаётганига эътибор бердим. Шундагина шундай пойабзал яратиш керакки, у қатъий чораларга амал қилмаётганларни жазоласин ёки уларга амал қилишга мажбур қилсин”, дейди этикчининг ўзи.

Лупнинг бу пойабзалини икки киши кийиб олса, улар орасидаги масофа бир ярим метрга тенг бўлади. Айни вақтда этикчи нархи 115 доллардан бўлган бир неча шундай пойабзалларга буюртма олиб улгурган. Уларни тикиб тайёрлаш учун Лупга 16 кун керак бўлади.

Луп ўзининг илк шахсий дўконини 2001-йилда очган ва ҳозирда тайёр пойабзалларни сотиш ва шахсий буюртмалар олиш билан шуғулланади. Этикчи, шунингдек, дунё театрлари учун саҳна пойабзалларини тикиш билан ҳам шуғулланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!