Ана холос! Эр-хотин чет элдан коронавирус юқтириб келганларни дўппослашни талаб қилди

Ана холос! Эр-хотин чет элдан коронавирус юқтириб келганларни дўппослашни талаб қилди

Прокурор томонидан ўтказилган текширув Доминикан Республикасидан Барнаулга келган эр-хотиннинг жиноятини тасдиқлади ва жиноий иш қўзғатиш учун материал юборилди, дея хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хабарга кўра, "ВКонтакте" ижтимоий тармоғида, "Барнаулда коронавируснинг иккинчи ҳолати тасдиқланди" хабарига берилган шарҳда эр-хотин чет элдан коронавирус юқтириб келганларга қарши зўравонлик ҳаракатларини талаб қилган.

"Прокуратура текшируви материаллари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 280-моддаси 2-қисми (экстремистик фаолиятга даъват қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун юборилди", дейилади баёнотда.

Ҳозирги вақтда Олтой ўлкасида еттита ҳолат мавжуд, дастлабки иккита вирус Доминикан Республикасидан учиб келган жуфтликда аниқланган.

Олтой ўлкасининг Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, барча беморларнинг аҳволи қониқарли. Эпидемияга қарши чоралар кўрилмоқда, алоқада бўлганлар доираси аниқланмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!