Амударё туманида антиқа ва ягона автомобиль яратилди (фото)

Амударё туманида антиқа ва ягона автомобиль яратилди (фото)

Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани Манғит шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Алишер Юлдашев эски Запорожец автомобилининг корпуси асосида янги автомобиль йиғиб чиқарди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тико нинг моторини, Мазда нинг ўриндиғини, Малибу нинг рули ва орқа фараларини, Каптива нинг олд қопламаси (облицовка)ни Запорожец нинг корпусига ўрнатиб, антиқа автомобил яратган ихторочи-муаллиф унга Ягона деб ном қўйган.

Ёшлигимдан автомашина йиғишга қизиқаман ва анча вақт шуни ўзимга касб қилиб келганман. Шунинг орқасидан пул топиб, рўзғор тебратганман. 90-йилларда Нукус шаҳрида талабалик пайтимда уйларнинг олдида қантарилиб ётган автомобилларни кўриб, унинг эгалари билан гаплашиб сотиб олардим ва уларга қайта ишлов бериб сотардим. Ҳозиргача давлат ишларидан бўш пайтимда дарҳол автомашина йиғишга киришаман.

Антиқа автомобиль яратиш ғояси бундан 4 йил аввал пайдо бўлган. Бир куни автомобиль йиғаётган пайтимда ёнимга қизчам (у вақтда 5-синфда эди) келиб, менга хушомад қилиб: дада, менга ҳам машина олиб беринг. Фақат у машина ҳеч кимда йўқ, ягона бўлсин деди. Ғояни аслида қизим берган. Натижада, мана кўриб турибсиз, Ягона марка ли автомобиль дунёга келди. Худо хохласа, келгуси йилда қизим мактабни тугатади. Ушбу антиқа автомобильни қизимга совға қилмоқчиман , - дейди А.Юлдашев

Ягона автомобили 3 йилда дунёга келган. Алишер Якубовнинг таъкидлашича, у маблағ топган пайтлари бозордан автомобилларнинг эҳтиёт қисмларини сотиб олиб юрган. Мазкур автомобиль учун 50 млн. сўмдан кўпроқ сарф харажат қилган.

Унинг ҳовлисида яна Москвич 401 русумли эски автомашина ҳам бор экан. Бу автомашинани ҳам бир вақтлари сотиб олиб, унга қайта ишлов берган ва айни пайтда мотори яхши ҳолатда ишлаб тур.

Алишер Якубов келажакда шундай автомобиллардан музей ташкил қилишни ҳам ният қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!