Amnesty International Исроилни даҳшатли жиноятда айблади

Amnesty International Исроилни даҳшатли жиноятда айблади

Исроилнинг Ғазо секторида содир этаётган қилмишлари ҳамда расмийларнинг баёнотлари Тель-Авив Фаластин ерларида геноцид (қатлиом) қилиш ниятида эканидан далолат беради. Бу ҳақда Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида сўз боради.

«Инсон эканинг тан олинмаса: Исроилнинг Ғазодаги фаластинликларни қатлиом қилиши» деб аталган ҳисоботга кўра, Исроил 2023 йил 7 октябрдан буён масъулиятсизларча ҳужум-ҳамлалар уюштириб келмоқда.

Халқаро ташкилот 2023 йил 7 октябрдан 2024 йил июлга қадар Ғазодаги инсоний талафотлар ва вайронагарчиликлар, яҳудий давлати расмийларининг баёнотларини ўрганиб, Исроил Фаластин халқига нисбатан геноцид содир этмоқда деган хулосага келган.

Қайд этилишича, Исроил армияси ҲАМАС ҳужумидан кейин Ғазонинг тинч аҳолиси бошига улкан мусибатлар ёғдириб, ҳалокатга гирифтор қилди. Исроил ҳужумлари оқибатида 42 мингдан зиёд фаластинлик ҳалок бўлди. Ғазода сўнгги бир йил ичида барча аъзолари қирилиб кетган оилалар ҳам талайгина.

Бомбардимонлар оқибатида Ғазо сектори бутунлай вайрон бўлди. Шаҳарлар яксон этилди, диний, тарихий ва маданий объектлар йўқ қилинди. Оқибатда Ғазо секторининг катта қисми яшаш ва деҳқончилик учун нобоп жойга айланди.

Ҳисоботга кўра, Исроил инсонпарварлик кўмаги киришига тўсқинлик қилиш орқали Ғазо секторидаги бир неча юз минг аҳолини очлик, ташналик ва касалликлар гирдобида қолдирди.

Исроил юзлаб фаластинликларни қийноққа солди ва асоссиз равишда қамоққа ташлади.

«Amnesty International томонидан ўрганиб чиқилган айрим ҳаракатлар халқаро гуманитар ҳуқуқ ёки инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши саналади. Агар Исроилнинг бутун ҳарбий кампанияси, сиёсати ва ҳаракатлари яхлит ҳолда таҳлил этилса, ягона оқилона хулосага келиш мумкин: мақсад геноцид содир этишдир», – дейилади ҳисоботда.

Маълум бўлишича, Исроилнинг Ғазодаги урушга масъул бўлган юқори мартабали мулозимлари ҳам 22 ҳолатда геноцидга даъват қилган ёки бу мудҳиш жиноятни оқлаган. Ўз раҳбарларидан улги олган яҳудий аскарлари Ғазони «ер юзидан супуриб ташлаш» ниятида хунрезликлар содир этган. Аскарларнинг вайрон бўлган уй, масжид, мактаб ва университетлар олдида байрам қилиши ҳам ўша машъум ниятни тасдиқлайди.

Ғазо секторида яшаб келган 2,3 миллион аҳолининг 70 фоизи бошпанасидан айрилиб қочқинга айланган. Минтақада тинч аҳоли жон сақлаши учун хавфсиз жой қолмаган.

Amnesty International ташкилоти бош котиби Аньес Калламар халқаро ҳамжамиятнинг шармандали ҳаракатсизлиги Исроилнинг хунрезликларни давом эттиришига йўл очмоқда деб ҳисоблайди.

«Жаҳон давлатлари шунчаки таассуф ва хавотир изҳор қилишни бас қилиб, қатъий ва изчил чоралар кўриши, Исроилнинг айрим иттифоқчилари эса қанчалик ёқимсиз бўлмасин, геноцид фактини тан олиши керак. Ҳисобот халқаро ҳамжамиятга амалий ҳаракатлар учун огоҳлик қўнғироғи бўлмоғи лозим. Бу геноцид ва уни зудлик билан тўхтатмоқ даркор!» – деган Amnesty International бош котиби.

Халқаро ташкилот етакчиси Исроилни қуроллантираётган АҚШ, Германия, Буюк Британия ва ЕИнинг бошқа давлатларини геноцид иштирокчиси бўлиб қолишдан огоҳлантирган ва қирғин воситаларини етказишни тўхтатишга ундаган.

Исроилнинг Ғазо секторидаги халқаро ҳуқуқ ва инсонийликка зид ҳаракатларини бошқа халқаро тузилмалар ҳам кескин қораламоқда.

Аввал хабар берганимиздек, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.

Ушбу икки шахсга 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майгача бўлган муддатда Ғазо секторидаги тинч аҳолини яшаш учун зарур бўлган сув, дори-дармон, озиқ-овқат, тиббий жиҳозлар, ёқилғи ва электр энергиясидан қасддан маҳрум қилиш айби ҳам илгари сурилган.

Жорий йил июнь ойида БМТ Исроилни болалар ҳуқуқларини поймол этувчи ва уларга зарар етказувчи давлатлар рўйхатига киритди. БМТ бош котибининг болалар ва қуролли зиддиятлар масалалари бўйича махсус вакили Виржиния Гамба томонидан тузилган ҳисоботда Ғазо секторида болаларни ўлдириш, ўғирлаш, калтаклаш, шунингдек, мактаб ва шифохоналарга ҳужум ҳақида сўз боради.

Human Rights Watch (HRW) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса АҚШ ва Европа мамлакатлари Фаластин–Исроил зиддияти борасида иккиюзламачилик қилаётгани ҳақида баёнот берган. Таъкидланишича, агар Ғарб давлатлари ўзлари ҳамиша байроқ қилган инсон ҳуқуқларига чиндан ҳам содиқ бўлса, Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий жиноятларига ҳам қарши чиқиши шарт.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Исроил бомбардимонларида минглаб фаластинлик тинч аҳоли вакиллари ўлдирилганини қайд этиб, яҳудий давлати армиясини қуроллантираётган мамлакатлардан қурол-аслаҳа етказишни тўхтатишни ҳам талаб қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

13—17 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” 13—17 январь кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ҳусанов АПЛда қайси жамоага қарши ўйинда дебютини ўтказиши мумкинлиги маълум

Тез орада расман «Манчестер Сити» футболчисига айланадиган Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти қайси жамоаларга қарши ўйинда амалга ошиши маълум.

Хитой ва Япониядан кейин Россия ҳам шу таклифни бермоқда

Россиянинг талаба қизлар учун бонус схемаси жорий этилмоқда.

Душанбадан доллар қанчага етиши эълон қилинди

Марказий банк 2025 йил 13 январдан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Ўқитувчилар автомобилларни имтиёзли шартларда харид қилишлари мумкин — “Ўзавтосаноат”

“Ўзавтосаноат” АЖ тижорат банклари томонидан Вазирлар Маҳкамаси топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёр.

РФ учун яна бир “бош оғриқ” пайдо бўлди

Бу ҳақда CNN ёзган.

Лионел Месси "Интер Маями" билан янги шартномага қарамай, 2025-йилда Европа футболига шов-шувли қайтиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш

"Интер Маями"нинг Лионел Месси билан тузган янги шартномаси аргентиналик футболчига жорий йил охирида Европада ўйнаш имкониятини бериши мумкин.

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.

Дания АҚШ тажовузи бўлса, Россияга мурожаат қилишни таклиф қилди

Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .

Москва АҚШга "жавоб" ваъда қилмоқда

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Американинг энергетика соҳасига нисбатан янги чекловларига жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Эрон жавоб чораларини кўришга тайёр

Бу ҳақда Эрон президенти Масъуд Пизишкиён NBC News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Кутилмаган томондан келган зарба": Эроннинг бу қарорига одамлар нима деяпти?

Россия ва Эрон ушбу келишувни АҚШ президентлигига сайланган Доналд Трамп инаугурациясидан уч кун олдин имзолаши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.

Москвада ўзбекистонлик эркак кепкасидаги ёзув сабабли 14 суткага қамалди

Унинг АУЕ* ёзуви туширилган кепкаси олиб қўйилган

Таниқли актёр Равшан Жўраев вафот этди

Равшан Жўраев кўп йиллар давомида театр ҳамда кино соҳасида фаолият юритиб, ёрқин ва мазмунли роллари орқали томошабинлар қалбидан ўрин олди.

Истанбулда қалбаки алкоголдан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 нафарга етди

Бу ҳақда Туркия метрополиси губернатори матбуот хизмати хабар берди.

ЖССТ Марбург иситмасидан ўлганлар ҳақида хабар беради

Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .

Калифорнияда янги ёнғинлар бошланди

Бу ҳақда Американинг Ахиос портали хабар берди .

Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви 19-январдан кучга киради

Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.

Жанубий Кореянинг ҳибсга олинган Президенти кўрсатма беришдан бош тортди – ОАВ

Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.

Трамп қарори билан исроил музокарага мажбур бўлган

Нетаняхуга яқин бўлган журналист Ариел Сегал АҚШ билан келишувни танқид қилди.

Зеленский асирга олинган Шимолий Корея аскарининг видеосини кўрсатди: "Украина ҳақида мутлақо бехабар"

Украина президенти Владимир Зеленский жангда яраланиб, Россия кучлари сафида жанг қилгандан сўнг Киев томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарини акс эттирувчи янги видеони эълон қилди.

Кремль жавоб тайёрламоқда

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.

"F16 жанговар самолёти бегуноҳ болаларни нишонга олиши мантиққа тўғри келадими?"

"Мен акам оиласи билан бошпана топган синфхонага бориб қарасам, ракета тўғри ўша жойга тушган экан...".

Криштиану Роналду ҳашаматли тарзда учмоқда

"Ал-Насср" юлдузи соатига 980 километр тезликка эриша оладиган ва 19 йўловчини сиғдира оладиган ажойиб янги 75 миллион долларлик шахсий самолётни сотиб олди

Ғазо сулҳ битими ҳақидаги хабарларга қарамай, Исроил бир кунда 62 кишини ўлдирди

Исроил кучлари Ғазога ҳужумларини кучайтирди, Секторнинг турли жойларида бошпанага айлантирилган мактаб ва бир нечта уйларни бомбардимон қилиб, сўнгги 24 соат ичида камида 62 кишини ўлдирди.

Эрон янги стратегик шартномада Россиянинг Қримни аннекция қилишини рад этди

Эроннинг янги шартномада Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортиши, Теҳрон Москванинг Украинага бостириб киришини тўлиқ қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигидан далолат беради.

Самарқандда 14 ёшли қиз ўзини 8-қаватдан ташлаб, вафот этди

Айни дамда Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Австралияда заҳарли ўргимчакнинг янги тури топилди

Ньюкасл университетининг клиник токсикология бўлими бошлиғи Жефф Исбистернинг айтишича, ўргимчаклар тахминан 20 йил олдин аниқланган.

Қозоғистонда кимёвий моддалар ортилган юк машинаси ағдарилиб кетди

Воқеа жойига радиация ва кимё хизмати ходимлари етиб борган.

Ғарб Украинада сафарбарлик ёшини пасайтириш бефойда эканини тан олди

Бу ҳақда британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркурис Дуран YouTube каналида маълум қилди .

НАТО Болтиқ денгизида ўз назорат майдонини жиддий кенгайтирмоқчи

НАТО давлатлари Болтиқбўйидаги кемаларни ўз сувларидан ташқарида назорат қилиш учун ечим излайди, деди Польша Бош вазири Доналд Туск.

Чилидаги стадионда юз берган отишма оқибатида 11 ёшли бола ҳалок бўлди

Пеньяфлор (Чили) коммунасидаги стадионда юз берган отишмада 11 ёшли бола ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 33 ёшли эркакка камида етти марта ўқ узилган, у яраланган.

Қалбаки спиртли ичимликларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш билан шуғилланиб келган икки нафар Туркманистон фуқароси Истанбул шаҳрида қўлга олинди

Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.

Калифорниядаги ёнғин АҚШга қанча зарар келтиргани айтилди

АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.