Аммасининг қизини ҳимоя қиламан деган йигит 3 нафар зўравон томонидан калтакланди

Аммасининг қизини ҳимоя қиламан деган йигит 3 нафар зўравон томонидан калтакланди

Тошкент вилояти. 19 ёшли Ҳусниддин О., фуқаро Жамшидбек И.,нинг аммасининг қизига гапирганлиги сабабли, 2020 йилнинг 17 ноябрь куни ўзаро жанжаллашган вақтида, Жамшидбек И., фуқаро Ҳусниддин О.,нинг юзига тарсаки тушурганлиги сабабли, 2020 йилнинг 18 ноябрь куни соат 13:00 да, Ҳусниддин О., ўзининг қариндошлари 21 ёшли Зухриддин О., ва 18 ёшли Бахтиёр А., лар билан бирга ўч олиш мақсадида, Ангрен шаҳар, Ибн Сино маҳалласида жойлашган «Нур» тўйхонасининг орқа қисмида, таниши 18 ёшли Жамшидбек И., билан ўзаро жанжаллашган вақтида, Ҳусниддин О., Зухриддин О., ва Бахтиёр А., лар қўл-оёқлари билан Жамшидбек И.,ни танасининг турли жойларига уриб тепиб тан жароҳати етказганлар.

Натижада Жамшидбек И., тан жароҳатлари билан Ангрен шаҳар марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Жамшидбек И., “оғир” тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Ҳусниддин О., Зухриддин О., ва Бахтиёр А., лар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!