Амира Рашидова уни Саида Мирзиёевага қарши қўйганларга жавоб қайтарди: "Бундайларда инсоф йўқ"

Амира Рашидова уни Саида Мирзиёевага қарши қўйганларга жавоб қайтарди: "Бундайларда инсоф йўқ"

Хабарингиз бор, Амира Рашидова "Севимли" каналидаги "Сабрия" сериали ҳақида фикр билдирган, айрим нашрлар эса буни Саида Мирзиёеванинг фикрига эътироз тарзида талқин қилганди. Амира Рашидова бу фикрларга муносабат билдирди.

"Икки йил бўлдики, бирор бир жиддий мавзуларга қўл урмайман. Бунга сабаб, мен билан бир воқеа содир бўлган эди. Ўшанда бир вазият юзасидан фейсбук тармоғида пост ёгандим. Эски “қадрдонлар” сўзларимни контекстдан юлиб, ғараз ният билан фикрларимни нотўғри талқин қилишганди…

Қарангки икки йил ўтиб «Севимли» атрофида бўлаётган гап сўзларга ўз фикримни билдириш учун кеча пост ёзсам, ҳаммаси қайта такрорланди. Яна ўша одамлар, яна ўша сценарий… Сўзлар контекстдан юлиниб, ўзига керак сарлавҳада тарқатилди. Гўёки мен Саида Мирзиёеванинг «Сабрия» сериали ҳақидаги фикрига қарши чиқиб кечаги постни ёзган, деб талқин қилишди! Лекин бу ундай эмас!

Инсоф ҳақида гапирмайман, чунки бундай одамларда у бўлмайди… Туҳмат қилишдан тўймайди, Худодан хам қўрқмайди бундайлар.

Ҳозир интернетга кириб қарасам, вазият жиддийлашган, хамма жойда мени Саида Мирзиёева билан бахслашган инсон сифатида талқин қилиб, йўқ жойдан атрофимда муаммо туғдиришяпти.

Кеча Саида Мирзиёеванинг фикрини ўқиганимда, мен постимни жойлаб бўлган эдим. Икки кун олдин кечаси АОКА расмий баёнот билан чиқди. Унга кура "Sevimli” телеканали орқали миллий сериал намойиш этиш чоғида ахлоқсизлик саҳналари мавжудлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган материаллар жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди», деб экспертиза тайинланганлиги маълум бўлди. Эртаси куни «Севимли»га келиб, кун давомида баённома тузиш, юристлар билан гаплашиш, сериални бадиий кенгашда таҳлил қилиш билан вақт ўтказиб, умумий вазият юзасидан ўз фикримни билдиришим керак деб, пост ёздим.

Нима демоқчиман? Мен Саида Мирзиёеванинг фикрига қарши эмасман! У киши айтиб ўтган камчиликлар бор, буни тан оламан. Саида опанинг аёллар манфаатларини ҳимоя қилиши, уларга бераётган ёрдамини кузатаман ва ҳурмат қиламан. Англашмовчилик учун хижолатдаман ва узр сўрайман. Шу сабабдан журналист ва блоггерлардан илтимос қиламан: тухмат, одамларни бир бирига асоссиз қарши қўйишни бас қилинг.

Бугун телеканалда ўзгаришлар бўлди. Бўлиб ўтган ҳолат юзасидан узр сўралди. «Севимли»да янги ва сифатли контент яратиш йулида, жамоа билан бирга катта лойиҳалар қилишни мақсад қилганмиз, ИншаАллох ҳаммаси секин амалга ошади. Сизларга яхшиликлар ичида яшашни тилайман".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!