Американинг энг саховатли миллиардерлари рейтинги тузилди

Американинг энг саховатли миллиардерлари рейтинги тузилди

Forbes журнали АҚШ тарихидаги энг сахий 25 миллиардер ҳомий рейтингини эълон қилди. Нашр уларнинг умри давомида хайрия тадбирларига сарфлаган пулларини ҳисоблаб чиқди.

Рўйхатда биринчи ўринни Berkshire Hathaway компанияси директори Уоррен Баффет эгаллаб турибди. 92 ёшли миллиардер ҳаёти давомида хайрия ишларига 51,5 миллиард доллар сарфлаган. Унинг маблағлари асосан соғлиқни сақлашни ривожлантириш ва қашшоқликка қарши кураш учун йўналтирилган.

Энг сахий миллиардерлар бешлигига Баффетнинг The Giving Pledge хайрия лойиҳасидаги шериклари ҳам кирган. Жумладан, Microsoft компанияси асосчиси ва унинг собиқ турмуш ўртоғи Билл Гейтс ва Мелинда Френч Гейтс (38,4 миллиард доллар), молиячи Жорж Сорос (18,4 миллиард доллар), Amazon асосчиси Жефф Безоснинг собиқ турмуш ўртоғи Маккензи Скотт (14,43 миллиард доллар) ва Нью-Йоркнинг собиқ мэри Майкл Блумберг (14,4 миллиард доллар).

Умуман олганда, рейтингдаги миллиардерлар хайрия ишларига 196 миллиард доллар сарфлаган. Уларнинг умумий бойлиги 936 миллиард долларга баҳоланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!