Америкалик талабаларга Хитойда мессенжерлардан фойдаланмаслик тавсия қилинди

Америкалик талабаларга Хитойда мессенжерлардан фойдаланмаслик тавсия қилинди

Калифорния университети ўз талабаларига Хитойда мессенжерлардан фойдаланмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, университет раҳбарияти талабалар ва ўқитувчиларни Хитойга сафарлари вақтида WhatsApp ва WeChat мессенжерларидан фойдаланмасликка чақирган.

Таъкидланишича, бу охирги вақтда Хитойда ғарб давлатлари фуқароларининг ҳибсга олиниши ҳолатлари кўп учраётгани билан боғланган.

Университетда Хитой мутасадди идоралари талабаларнинг мессенжер орқали юбораётган хабарларини ушлаб олиб, уларни талабаларни ҳибсга олиш важи сифатида қўллаши мумкинлиги айтилган.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!