Америкалик рассом ҳамкасбининг 120 минг долларлик асарини еб қўйди

Америкалик рассом ҳамкасбининг 120 минг долларлик асарини еб қўйди

Америкалик рассом Давид Датуна италиялик Маурицио Каттеланнинг асарини еб қўйди. Мазкур ҳодиса Майами-Бичдаги “Арт-Базель” замонавий санъат кўргазмасида рўй берди, дея ёзади Miami Herald портали.

Деворга скочт билан ёпиштирилган экспонат, яъни банан меваси илгари франциялик коллекция тўпловчига 120 минг долларга сотилган бўлган.

Датута бананни еб қўйган ва буни “Оч рассом” шоуси деб атаган. Полиция ходимлари уни кўргазма залидан олиб чиқишган, бироқ ҳибсга олишмаган.

Санъат асарини янгисига алмаштиришган. Галерея директори Люсьен Террас асарни йўқ қилиб бўлмасликни айтган, чунки “банан – бу ғоя”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!