Америкалик ҳарбийлар: “Ҳарбий хизмат боримиздан айирди, давлат эса жим”

Америкалик ҳарбийлар: “Ҳарбий хизмат боримиздан айирди, давлат эса жим”

Америка армиясининг Твиттердаги расмий саҳифасида хизматнинг ҳарбийларнинг ҳаётига қандай таъсир қилишини аниқлаш учун сўров ўтказилди, дея хабар беради “РИА Новости”.

Айни пайтда қарийб саккиз минг киши ўз фикрларини билдирди. Армия одамларни жисмонан ва ҳиссий жиҳатдан кучли қилади деб ҳисобланадиган фикрлардан ташқари, ҳаётни мазмунли қилиб тўлдиради ва мансаб поғоналарини очади деб ҳам таъкидланган. Аммо шарҳлар орасида қуролли кучларнинг дунё, мамлакат ва шахсий ҳаётга салбий таъсири ҳақида ҳам танқидий баёнотлар қолдирдирилган.

Хусусан, кўпчилик ҳарбий хизмат уларнинг ҳаётини бузганлигини, давлат эса уларга ҳамон ёрдам бермаётганини айтишди.

Шарҳлар орасида афсусланарли, даҳшатли ва қўрқинчли ҳодисалар ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!