Америкалик гимнаст қизнинг чиқишлари ҳакамларни ҳайратга солди

Америкалик гимнаст қизнинг чиқишлари ҳакамларни ҳайратга солди

Кэтэлин Охаши ўзининг истеъдодини талабалар ўртасида ўтказилган турнирда намойиш этди. Унинг чиқишини ҳакамлар ҳайъати юқори даражада баҳолади. Бу ҳақда finansum.ru хабар берди.

Сальто, сакрашлар ва бошқа акробатик ҳаракатлар нафақат профессионал тарзда, балки яхшигина актёрлик ва ўзига хос ҳиссиётлар билан билан ҳам амалга оширилди. Таъкидлаш жоизки, унинг чиқиши жуда таъсирли бўлди.

Спортчи қиз барчага ўрнак бўла оладиган инсонга айланди. Унинг ҳаракатлари акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг машур спортчилар унинг ажойиб келажакка эга эканлигини таъкидлашди. Айтиш жоизки, Кэтэлин гимнастика оламидаги барча анъанавий стереотипларни бузишга муваффақ бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!