Америкалик бошловчи тўфон вақтидаги жонли эфирда ҳалок бўлишига бир бахя қолди

Америкалик бошловчи тўфон вақтидаги жонли эфирда ҳалок бўлишига бир бахя қолди

АҚШда об-ҳаво маълумотлари бошловчиси Жим Кантор жонли эфир вақтида «Майкл» тўфонининг қурбони бўлишига бир баҳя қолди. Эркак Флорида штатидаги Панама-Сити шаҳрида томошабинларга тўфон ҳақида ҳикоя қилиш учун кўчага чиққан, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».

Каторга кучли шамол ва ёғингарчилик сабабли оёқда тик туриш қийин бўлган, бироқ у жонли эфирга чиққан.

Эфир вақтида кучли шамол эркакка ёғоч доскани улоқтирган. Эркак хавфни ўз вақтида пайқаган ва сакраб қолишга улгурган.

 

Бир неча сониядан кейин Катор кадрга қайтган ва бу сафар ҳимоя каскасида ишлашни давом эттирган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!