Америкалик бомба тарқатувчининг тақдири нима бўлади?

Америкалик бомба тарқатувчининг тақдири нима бўлади?

Америкалик сиёсатчилару жамоат арбоблари ҳамда бизнесменларга бомба жўнатишда айбланиб, қўлга олинган Сезар Сайок қолган умрини панжара ортида ўтказишга яқин турибди. Бу ҳақда «xabar.uz» ёзмоқда.

Флорида штатида истиқомат қилувчи 56 ёшли Сезар Сайок махсус хизматлар томонидан гумон қилиниб, октябрь ойи охирларида ушланганди.

Сайокка 30 бандлик айблов қўйилган, шундан бештаси оммавий қирғин қуролидан фойдаланганлик ҳақида, у бир штатдан иккинчисига портловчи модда олиб ўтишда ҳам айбланяпти. Буларнинг бари жамланса, якунда суд берадиган жазо «бир умрга етадиган» бўлиши мумкин.

Хуллас, айблов ўта жиддий: Дональд Трамп сиёсатига зид қарашларга эга собиқ президентлар Обама ва Клинтон, бир қатор сиёсий ва жамоат арбобларига бомбани айнан у жўнатган. Сайокнинг «қора рўйхати»да 100 киши бўлган экан.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!