Америкалик аёл боши танасидан жудо бўлгандан кейин ҳам яшаб қола олди…

Америкалик аёл боши танасидан жудо бўлгандан кейин ҳам яшаб қола олди…

Американинг Мичиган штатида яшовчи Лила Делайн шу йил август ойида даҳшатли даражадаги автоҳалокатга учраганди. У бошқариб кетаётган машинага бошқа автомобил катта тезликда келиб урилган.

Яхшики, Лиланинг эри ўша атрофда экан. Югура келиб хотинини машинадан ташқарига олиб чиқди. Аёлнинг умуртқа поғонаси бош чаноғидан ажралиб чиқиши туфайли Лила бошини мустақил тутиб тура олмайдиган ҳолатда эди. Эри то врачлар етиб келгунча нафас олишга қийналмаслиги учун хотинининг бошини ушлаб турди. Касалхонага олиб кетилгач, Лила шол бўлиб қолди.

Аммо тез орада мутахассислар саъй ҳаракатлари натижасида умуртқа поғонасини бош чаноқ билан қайта улашга эришилди. Шундан сўнг аёл аста-секин қўл-оёқларини қимирлата бошлади, гапириш имконига эга бўлди. Яна бироз вақт ўтгандан кейин ошхонада бемалол таом пишира оладиган даражага етди.

Автоҳалокат сабабчиси эса қўлга олинган. У қилмишига яраша албатта жазосини олади.
Manba: zamin. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!