Америка урушни ўрганиш институти: Россияда сафарбарлик давом этмоқда

Америка урушни ўрганиш институти: Россияда сафарбарлик давом этмоқда

Америка урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, Россия ҳукумати кузги чақирув даврида ҳам яширин сафарбарликни давом эттиришга тайёрланмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ҳаддан ташқари юкланган Россия аппаратига ҳарбий захирани шакллантириш учун қўшимча асос яратади.

"18 ноябрь куни Россия ОАВда Кремль сафарбарликнинг иккинчи тўлқинига тайёрланаётгани белгилари фаол муҳокама қилинди. Хусусан, ижтимоий тармоқларда Владимир Путиннинг қисман сафарбарлик 31 октябрда якунланиши ҳақидаги баёнотига зид равишда 2023 йил январида сафарбарликка келиш буюрилган петербурглик фуқарога юборилган чақирув қоғози сурати тарқалди", деб ёзади ISW.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!