Америка урушни ўрганиш институти: Россия Херсон яқинида сохта байроқ остида ҳужумлар уюштириши мумкин

Америка урушни ўрганиш институти: Россия Херсон яқинида сохта байроқ остида ҳужумлар уюштириши мумкин

Америка урушни ўрганиш институти экспертлари ўзларининг кундалик ҳисоботида рус қўшинлари Украинанинг қарши ҳужумларини халқ томонидан қўллаб-қувватлашни тўхтатиш учун Херсон яқинида сохта байроқ остидаги ҳужумларни уюштириши мумкин.

Россия ҳозирда Украинанинг қарши ҳужумларига жавобан Херсон ва Николаев вилоятларида захира позицияларини кучайтирмоқда.

Россия кучлари оғир артиллерияни Украина зарбаларидан ҳимоя қилиш учун Херсон вилоятидаги бетон суғориш иншоотларини ҳам демонтаж қилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, Россия ҳарбийлари Славянск шимоли-ғарбида муваффақиятсиз ҳужумларни амалга оширган, Украина кучлари эса Изюм ғарбида қарши ҳужумга тайёргарликни қайта бошлаган.

Харковнинг шимолий ва шимоли-шарқий қисмида томонлар ўзаро зарбалар беришди, аммо бирон бир муҳим ҳудуд иккала томоннинг назорати остига олинмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!