Aмерика танклари Зеленскийга Қримни эгаллашга ёрдам бермайди - Слуцкий

Aмерика танклари Зеленскийга Қримни эгаллашга ёрдам бермайди - Слуцкий

Aмерика танк батальони Владимир Зеленскийга Қримни эгаллашга ёки Россия махсус операцияси йўналишини ўзгартиришга ёрдам бермайди, Киев барча ҳужумларга кескин жавоб олади. Бу ҳақда Россия Думасининг халқаро ишлар қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий таъкидлади.

Оқ уй аввалроқ Украинага 31 та "M1 Abrams" танки юборилилишини тасдиқлаганди, улар битта танк батальонини ташкил қилади.

“Aмерика танк батальони Зеленскийга Қримни қайтаришга ёки махсус ҳарбий операция йўналишини ўзгартиришга ёрдам бермайди. Ярим оролни эгаллашга бўлган ҳар қандай уринишлар қаттиқ жавоб олади. Ишончим комилки, Россия ҳужуми Ғарб қуролларининг навбатдаги қурол етказиб бериши билан тўхтатилмайди”, - деди Слуцкий.

Шунингдек, у барча Aмерика ёки Германия танклари Россия армияси учун қонуний нишон эканлигини таъкидлади.

“Ғарб, аслида, Украина плацдармида ва қўғирчоқ Киев режимининг қўллари билан Россияга қарши ҳарбий тўқнашув олиб бормоқда”, - деди у.

Aввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НAТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Россия ташқи ишлар вазирлиги НAТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, деб таъкидлади. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!