Amazon харидорларга карталар ўрнига қўл кафти ёрдамида тўловни амалга ошириш имконини беради

Amazon харидорларга карталар ўрнига қўл кафти ёрдамида тўловни амалга ошириш имконини беради

Дунёдаги энг йирик интернет-дўкон Amazon «бир марта тегиш» орқали тўловларни янги даражага олиб чиқишни режалаштирмоқда, деб ёзади Forbes.

Компания банк картаси ёки смартфон ўрнига қўл кафти билан тўловларни амалга ошириш имконини берувчии терминалларни ишга туширади.

Қайд этилишича, Amazon янги терминалларни кафе, ресторан ва бошқа савдо шохобчаларига ўрнатишни режалаштирмоқда.

Терминаллардан биринчи марта фойдаланишда одамлар қўл кафтини сканер қилиб, ўз биометрик маълумотларини банк ҳисоб-рақамига боғлаб қўяди.

Шундан сўнг улар харид учун тўловни «бир марта тегиниш» орқали амалга ошириши мумкин бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!