Жефф Безос енди атом технологияларига катта эътибор қаратаяпти: интернет гиганти Amazon ўзининг биринчи атом электр станцияси лойиҳасини тақдим этди. Компания серверлари ва сунъий интеллект дастурларини энергия билан мустақил таъминлашни режалаштирмоқда.
Вашингтон штатида қуриладиган янги иншоот Cascade Advanced Energy Facility деб номланади. Унинг дастлабки босқичида тўртта Xe-100 турдаги кичик реактор ўрнатилади. Умумий режа бўйича эса 12 тагача кичик модулли реакторлар (SMR — Small Modular Reactors) қурилади.
Бу мини-реакторларни Америкадаги X-energy компанияси ишлаб чиқаради. Amazon ушбу компанияга 2024 йил октябрида тахминан 500 миллион доллар сармоя киритган эди. Лойиҳага бошқа инвесторлар ҳам қўшилган.
Лойиҳанинг биринчи босқичида реакторлар 320 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқаради. Барча реакторлар ишга туширилгандан сўнг, умумий қувват 960 мегаваттга етади — бу тахминан 3,8 миллион хонадонни ток билан таъминлашга етади.
▶️ Энергия нималарга сарфланади?
Amazon бу энергияни асосан:
ўзининг серверлари,
сунъий интеллект (AI) тизимлари
ва рақамли инфратузилмаси учун ишлатишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, компания ўзининг CO₂ чиқиндиларини камайтириш мақсадида ҳам ушбу лойиҳани амалга оширмоқда.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Х.Х. Жаҳонгир Отажоновнинг Lexus машинасини 68 минг долларга баҳолаб, сотиб олган. У дастлабки тўлов сифатида 34 минг доллар берган ва қолган 34 минг долларни 2 йилга бўлиб тўлашга келишган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.