“Amazon” компаниясининг хорижий бўлимлари қароқчилик ташкилотлари рўйхатига киритилиши мумкин

“Amazon” компаниясининг хорижий бўлимлари қароқчилик ташкилотлари рўйхатига киритилиши мумкин

“The Wall Street Journal” газетаси хабарига кўра, АҚШ расмийлари “Amazon” Интернет-гигантининг хорижий филиалларини қароқчилик ташкилотлари рўйхатига киритиш имкониятини кўриб чиқмоқдалар.

Маълум қилинишича, ушбу филиаллар қалбаки маҳсулотлар тарқатишда айбланмоқда.

Айтиш керакки, “қароқчилик ташкилотлари рўйхати” ҳар йили Америка савдо вакили аппарати томонидан тузилади. Бу "савдо-сотиқда ёки қалбаки ва фирибгарлик маҳсулотларини сотишда гумон қилинаётган бозорларни" ўз ичига олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!