Amazon компаниясининг Буюк Британиялик ходимлари иш ташлашди

Amazon компаниясининг Буюк Британиялик ходимлари иш ташлашди

Ковентридаги Amazon омбори ишчилари биринчи марта иш ҳақининг пастлигига қарши иш ташлашди. Бу ҳақда чоршанба куни Financial Times нашри маълум қилди.

GMB касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган иш ташлашга минг нафар ходимдан 300 нафарга яқини қўшилиши кутилмоқда. Касаба уюшмаси матбуот котиби Аманда Гирингнинг айтишича, Ковентридаги омбор ишчилари компаниянинг саъй-ҳаракатларини соддалаштириш жараёнида иш ҳақини оширишга ишора қилди.

Ўз навбатида Amazon иш ташлаш тақдим этилаётган хизматлар сифатига таъсир қилмаслигини айтди.

Аввалроқ, америкалик онлайн-ритейлер Буюк Британиядаги учта омбори ёпилишини эълон қилган эди, бу эса камида 1200 нафар ходимни ишдан бўшатишига олиб келиши мумкин.

2020 йилдан бери Amazon ходимлари сони деярли икки баравар кўпайди, аммо шунга қарамай, компания даромадларининг ўсиши секинлашди. Шунингдек, инвесторларнинг харажатларни чеклаш бўйича босими туфайли фирма фойда келтирмайдиган бўлинмаларни текширишга киришгани маълум қилинди.

Буюк Британияни 2022 йил декабрь ойидан бери инфлцсиянинг кескин ўсиши ва реал даромадларнинг пасайиши фонида иш ташлашлар тўлқини қамраб олди. Шифокорлардан ташқари, темирйўлчилар, чегара назоратчилари, ўқитувчилар ва почтачилар ҳам ишга чиқмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!