Amazon асосчиси Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси дунёдаги энг бой аёлга айланди

Amazon асосчиси Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси дунёдаги энг бой аёлга айланди

Унга қадар дунёда энг бой аёл L’Oreal компанияси асосчисининг невараси Бетанкур Майерс эди. Унинг бойлиги 66,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Forbes баҳолашига кўра бойлиги 139,6 миллиард долларни ташкил этувчи Жефф Безос 25 йиллик турмушидан кейин ажрашишини маълум қилган ва унинг рафиқаси Amazon’нинг деярли 36 миллиард долларига эга бўлганди.

Amazon компаниясининг 4 фоиз улушини олган Маккензининг бойлиги компания акциялари нархи ўсиши фонида июнь ойида 62,3 миллиард долларга етиб, АҚШдаги энг бадавлат аёлга айланганди.

Жефф Безоснинг рафиқаси ажрашганидан кейин дунёнинг энг бой аёлига айланиши мумкинлиги 2019 йилнинг январидаёқ тахмин қилинган, Bloomberg у 69 миллиард доллар олиши мумкин деб тахмин қилганди.

Аввалроқ Жефф Безос янги рекорд ўрнатиб, тарихда бойлиги 200 миллиард доллардан ошган биринчи миллиардерга айлангани ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!