Амазон асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги рекорд даражада ўсди

Амазон асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги рекорд даражада ўсди

6 июль кунги биржа савдолари якунларига кўра, Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги 8,44 миллиард долларга ўсиб, 211 миллиард долларга етди.

Бундан аввалги максимал кўрсаткич январь ойида қайд этилган. Ўшанда Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маскнинг бойлиги 210 миллиард долларга етганди. Bloomberg маълумотларига кўра, сўнгги ойларда Маскнинг бойлиги 181 миллиард долларгача камайган.

Март ойининг ўрталаридан буён Amazon акцияларининг қарийб 20 фоизга ўсиши фонида Безоснинг бойлиги ҳам ўсмоқда. Агентликнинг таъкидлашича, бундай ўсишга Пентагоннинг 2019 йилда Microsoft билан тузган 10 миллиард долларлик «булутли» сақлаш инфратузилмасини яратиш бўйича шартномани бекор қилиши ҳақидаги янгиликлар ҳам таъсир кўрсатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!