Аляска соҳиллари яқинида 7,4 балли зилзила содир бўлди

Аляска соҳиллари яқинида 7,4 балли  зилзила содир бўлди

АҚШнинг Аляска штати соҳиллари яқинида 19 октябрда кучли зилзила юз берди. Зилзила кучи 7,4 магнитудани ташкил қилган.

АҚШнинг цунамидан огоҳлантириш миллий маркази цунами юзага келиши хавфи борлигини маълум қилган.

Сейсмологлар маълумотларига кўра, зилзила маркази Сэнд-Пойнт аҳоли пунктидан 94 км жанубда, ўчоғи эса 41 км чуқурликда жойлашган.

Жабрланганлар ва вайронгарликлар борлиги ҳақида ҳозирча маълум қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!