Альварес Головкинга қарши рингга кўтарилишга рози

Альварес Головкинга қарши рингга кўтарилишга рози

Суперўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Сауль Альварес ўрта вазн тоифасида IBF ва IBО камари соҳиби Геннадий Головкинга қарши учинчи марта рингга кўтарилишга тайёр.

«Энг зўрларга қарши жанг қилишни истайман. Агар Головкинга қарши рингга кўтаришга имкон бўлса, буни қабул қиламан. Мен энг кучлиларга қарши тўқнаш келишга тайёрлигимни кўрсатдим»,-деди Сауль Альварес.

Маълумот учун, Канело ва Головкин ўзаро икки бор баҳс олиб боришган. Биринчи жангда дуранг қайд этилган бўлса, иккинчи баҳсда мексикалик очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!