Алмазбек Атамбоевга тайинланган махсус кўкрак нишони ҳанузгача унга берилмагани маълум қилинди

Алмазбек Атамбоевга тайинланган махсус кўкрак нишони ҳанузгача унга берилмагани маълум қилинди

Қирғизистон парламентида мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ўзига тайинланган “Ак Шумкар” махсус кўкрак нишонини ҳали ҳам олмагани масаласи кўтарилди. Бу масалани депутат Ирина Карамушкина парламент йиғилишида кўтарган.

Карамушкина Атамбоевга кўкрак нишони берилиши ҳақидаги фармон 2017 йил 27 ноябрда имзолангани, бироқ Атамбоев ҳанузгача уни олмаганидан аччиқ билдирган. 

“Нега фармон ижро этилмаган? Ёки биттасини ижро этиш, бошқасини унутиш мумкинми?”, деб мурожаат қилган Карамушкина. 

Бунга Қирғизистон президенти ҳузуридаги давлат мукофотлари қўмитаси котиби Жилдиз Сманбаева бу унинг ваколатига кирмаслиги билан жавоб қилган.

“Унда кимнинг ваколатига киради? Бундай бўлмайди-ку. Фармон имзоланганми, унда кейинги ҳаракатларни амалга ошириш лозим”, деб айтган Карамушкина.

“Ак Шумкар” кўкрак нишони давлат ва халқ олдидаги алоҳида хизматлари, Қирғизистон озодлиги ва мустақиллиги йўлидаги жасорат учун тақдим қилинади.

Атамбоев Қирғизистонни 2011 йил 1 декабрдан 2017 йил 24 ноябргача бошқарган. 

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!