Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи яхши эмаслиги маълум қилинди

Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи яхши эмаслиги маълум қилинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Aлмазбек Aтамбаев соғлиғи ёмонлашгани сабабли Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳибсхонасидан касалхонага кўчирилиши мумкин. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.

"Aтамбаевнинг соғлиғи унчалик яхши эмас. Aгар унинг аҳволи яхшиланмаса, биз уни касалхонага ўтказиш тўғрисида қарор қабул қиламиз", – деди Ташиев.

Aввалроқ Aтамбаевнинг адвокатлари бир неча маротаба унинг қон босими пастлигини айтишганди.

23 июнда Алмазбек Атамбоев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши тўғрисидаги иш бўйича 11 йил икки ойга озодликдан маҳрум қилинганди.

Атамбоев Қирғизистонда октябр бошида юз берган оммавий тартибсизликлар вақтида тергов изоляторидан озод қилинганди. Бироқ 10 октябрдаёқ сиёсатчи махсус хизматлар ходимлари томонидан ушланиб, яна панжара ортига жўнатилган.

30 ноябр куни Олий суд Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши тўғрисидаги иш бўйича иккита қуйи инстанциянинг ҳукмларини бекор қилди ва уни қайтадан кўриб чиқиш учун Бишкекнинг Первомайский райони судига юборди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!