Алмазбек Атамбаев нимадан хавотирда эканлигини айтди

Алмазбек Атамбаев нимадан хавотирда эканлигини айтди

Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) тергов ҳибсхонасида сақланаётган мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни кўргани унинг олдига турмуш ўртоғи Раиса Атамбаева ва ўғли Қодир борди.

Қодир Атамбаев фейсбукдаги саҳифасида пост ёзиб қолдирган. Атамбаев бугун 63 ёшни қарши олди.

Қодир Атамбаевнинг таъкидлашича, отаси қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятдан хавотирда ва тез орада тинчлик ва барқарорлик ўртатилишига умид билдирган.

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, ҳозир Қирғизистон ҳукумати ўз саъй-ҳаракатларини ўз тарафдорларига қарши эмас, балки мамлакат хавфсизлигининг жиддий муаммоларини ҳал қилишга қаратиши керак.

“Биз онам билан отамни туғулган куни билан муборакбод этдик. Отамнинг кайфияти яхши ва ўзини яхши ҳис қиляпти. Унга сўнгги хабарларни етказдик ва мен тез орада келтириб беришим бўлган адабиёт рўйхатини муҳокама қилдик”, - дея ёзади Қодир


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!