Алмазбек Атамбаев: «Мени тўхтатишнинг ягона йўли — ўлдириш» (видео)

Алмазбек Атамбаев: «Мени тўхтатишнинг ягона йўли — ўлдириш» (видео)

Қирғизистон собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаев 7 апрель куни Бишкекда бўлиб ўтган митингда иштирок этди, дея хабар беради Nur.kz .

Дарё нашрига кўра, ўзининг ярим соатлик нутқида у, хусусан, амалдаги президент Сооронбай Жеенбековни танқид қилган.

Алмазбек Атамбаев бу йил 63 ёшини нишонлашини маълум қилган.

Мен ўзимни фаришта демайман: мен хато қилганман, одамлар олдида айбдорман. Лекин ҳақиқий мусулмон сифатида доим айбимни тан оламан. Халқни алдаш мумкин, деб ёлғон гапирмайман , дея бошлади ўз нутқини собиқ-президент.

Унинг сўзларига кўра, бундан 30 йил аввал у бойиб кетган, шунинг учун шаҳар марказида масжид қурилиши учун ер сотиб олишга қарор қилган. Шунингдек у шаҳар атрофидан корхоналар сотиб олган.

Мен ҳаётнинг барча қийинчиликларини кўрдим. Менга ҳозир бойлик ҳам ҳокимият ҳам керак эмас. Менга Қирғизистонда тоза ва адолатли ҳокимият керак. Ёшларнинг қони зое тўкилмасин , деди Атамбаев.

Сиёсацҳуноснинг айтишича, у мамлакатнинг тақдири учун ташвишда, чунки ҳозирги ҳокимият бегуноҳ фуқароларни қамамоқда.

Улар мени ҳам қамоққа ташлашга уринмоқда. Ундан кўра мени отиб ташласин, фақат халқимнинг қони тўкилмасин. Ёлғон гапирмайман, алдандим. Атрофингда ҳамма Сооронбай сенинг дўстинг деса, қандай қилиб алданмаслигинг мумкин? Конституцияда президент фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати сифатида фаолият юритиши ёзилади. Аммо бунинг ўрнига улар чекланяпти , деди Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистондаги вазиятни кескинлаштирмаслик учун собиқ президент ҳукуматни тўхташга чақирган. Унинг айтишича, ундан бошқа яна кимдир мамлакатдаги вазият ҳақида очиқчасига гапиришга журъат қилолмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!