Аллоҳдан қўрққан бошқадан қўрқмайди

Аллоҳдан қўрққан бошқадан қўрқмайди

Инсон фитратида қўрқув ҳисси мавжуд. Ҳаёти давомида инсон кўпгина қўрқувларни орттириб олади. Асосан, бирон нарсани яхши кўриш ва уни йўқотиб қўйиш ёки ўзига зарар етиб қолиши ортидан қўрқув ҳисси келиб чиқади.

Қўрқувнинг салбий томонлари ҳам кўп. У инсонни хотиржамлигини ўғирлайди, кўп ишларни қилишдан тўсиб қолади. Лекин шундай қўрқув ҳам борки, у фақат яхшиликка хизмат қилади ва инсон қалбидан бошқа қўрқувларни чиқариб ташлайди. Бу Аллоҳдан қўрқишдир. Инсон Ўз Яратувчисини таниса ва Ундан қўрқса, У буюргандек ҳаёт кечиради. Ўзини ёмон ишлардан сақлайди.

Бутун борлиқ ихтиёри фақат Аллоҳнинг изнида эканини билиш, яхшилик ҳам ёмонлик ҳам фақат Аллоҳдан эканини ва ҳаммаси охир оқибат яхшиликка хизмат қилишини ҳис қилиш инсон қалбига хотиржамлик бағишлайди. Бундай инсон эса ҳеч нарсадан қўрқмай қолади.

Қудратуллоҳ Аҳмад


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!