Алламжонов "замдекан" ва талаба қиз можароси ҳақида: "Бунақалар ер юзидан қирилиб кетсин"

Алламжонов "замдекан" ва талаба қиз можароси ҳақида: "Бунақалар ер юзидан қирилиб кетсин"

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Низомий номидаги ТДПУда юз берган воқеа юзасидан фикр билдирди.

"Педуниверситетида рўй берган воқеага ўхшаган ҳолатлар ҳақида ҳар гал эшитганимда этим жимирлаб кетади.

Мениям тўрт қизим бор. Бир кун келиб, улар ҳам вояга етади, мустақил хаётга қадам қўяди. Мен ҳар доим ҳам уларнинг ёнида бўлмайман. Худо кўрсатмасин, қизимни биров хафа қилгудек бўлса, ўша одамни нима қилиб қўйишимни тасаввур қилолмайман. Тасаввур қилишниям хоҳламайман.

Бунақа ...лар Ер юзидан қирилиб кетсин, менга қолса. Айниқса, таълим тизимидан бундайларни таг-туги билан қуритиш керак.

Мен ушбу лойиҳани ишга тушириш тарафдориман, уни юз фоиз қўллаб-қувватлайман.

Ҳамма оталарни шу ғоя атрофида бирлашишга ва ҳар бир қизни ўз фарзандидек ҳимоя қилишга чақираман. Токи, қизларимизнинг ёнида ҳимоя қиладиган кимдир доим топилсин".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!