Алламжонов Ортиқхўжаев иши ҳақида: "Ишонамизки, иш охирига етказилади"

Алламжонов Ортиқхўжаев иши ҳақида: "Ишонамизки, иш охирига етказилади"

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комилжон Алламжонов Ортиқхўжаев ва "Кун" нашри ўртасидаги келишув юзасидан  фикр билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги шуни маълум қиладики, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев билан боғлиқ вазият ўз ечимини топди, буни икки томон ҳам тасдиқлаб турибди .

Мазкур низонинг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар томонидан фаол тарзда муҳокама қилиниши, бунга Бош прокуратура, Журналистлар ижодий уюшмаси, Адлия вазирлиги ва сиёсий партияларнинг тезкор муносабат билдириши мамлакатимизда жамоатчилик назоратининг кучи тобора ортаётгани, жамиятда демокартик ўсишнинг шаклланаётгани, ОАВнинг босқичма-босқич “тўртинчи ҳокимият”га айланаётгани, республикамизнинг очиқлик сари дадил одимлаётганидан далолат беради.

Вазиятни янада чигаллаштиришга йўл қўймаслик учун, шунингдек, Kun.uz таҳририяти илтимосини инобатга олган ҳолда, Агентлик блогерлар ва журналистларни шаҳар ҳокимининг ушбу нашр жамоаси билан учрашуви натижаларини ҳисобга олишга ва бундан кейин бу мавзуни бўрттирмасликка чақиради.

Ишонамизки, тегишли давлат идоралари томонидан ушбу масалани ўрганиш ишлари охирига етказилади ва унга тўлақонли ҳуқуқий баҳо берилади, деб ёзди Алламжонов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!