Алишер Усмоновнинг тузилмалари Alibaba Group билан стратегик шериклик ўрнатди

Алишер Усмоновнинг тузилмалари Alibaba Group билан стратегик шериклик ўрнатди

Alibaba Group, «Мегафон», Mail.Ru Group ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди Владивостокдаги иқтисодий форумда стратегик шериклик тузилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

Шериклар 2019 йил биринчи чорагида электрон тижоратнинг барча сегментларида корпорациялар ҳамкорлигини амалга оширувчи AliExpress Russia қўшма корхонаси тузилиши бўйича келишувни якунига етказишни режалаштирмоқда.

«Электрон тижорат соҳасида глобал етакчи билан шериклик Россия иқтисодиётининг рақамли трансформацияси учун муҳим аҳамиятга эга бўлади. Мазкур келишув Россия—Хитой ишбилармонлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда катта имконият эшикларини очади. Россия электрон тижорат бозорининг улкан салоҳияти мавжуд. Шунингдек, россиялик ишлаб чиқарувчилар олдида янги бозорларга чиқиш борасида янги имкониятлар пайдо бўлади», — дея мазкур келишувга изоҳ берди Mail.ru Group ва «Мегафон» эгаларидан бири бўлган Алишер Усмонов.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!